Президентимиз учун халқимиз саломатлиги муҳим еканлиги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномада яна бир намоён бўлди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиёт, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини танқидий таҳлил қилиб, 2023 йилда амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди. Ҳар бир вазифанинг аниқ белгиланиши самараларнинг ҳам сезиларли бўлишини кафолатламоқда. Буни ўтган йиллардаги Мурожаатномалар асосида амалга оширилган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мурожаатномада халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтирилиши таъкидлаб ўтилди. Кейинги йилларда тиббиётнинг халққа яқинлаштирилаётгани, ихтисослаштирилган хизматлар қуйи бўғинларда кўрсатила бошлаганлиги халқимизга малакали ва сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиб берган еди. Ендиликда бу имкониятларнинг кенгайтирилиши аҳолининг тиббий хизматдан рози бўлиши, саломатлиги мустаҳкамланиши, ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келади.
Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатлангани қонун билан белгиланиши еса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб етиш баробарида, бепул ва пуллик тиббий хизмат ҳақида халқимиз аниқ тасаввурга ега бўлишига ёрдам беради.
Давлатимиз раҳбари ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилишини ҳам айтиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, тажриба тариқасида қўлланилган ушбу тизим қисқа бир йилда минглаб юртдошларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Хоразм вилоятида 350 га яқин беморларда ўтказилган ноёб жарроҳлик амалиётлари харажатлари давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. Жумладан, ендопротезлаш, юрак қон-томир, урологик касалликларда ноёб амалиётлар ўтказилиши натижасида узоқ йиллардан буён оғир дарддан азият чекиб келаётган инсонлар саломатлиги мустаҳкамланмоқда. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ендиликда вилоятимизда буйрак кўчириш амалиётлари тизимли йўлга қўйилди. Ушбу амалиёт харажатлари ҳам давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қопланмоқда.
Президентимиз соғлом овқатланиш рационига доир тавсиялар одамларга етказилмаётгани, турли ёшдаги кишилар учун жисмоний машқларни ўргатиш ишлари йўқлигини айтди.
Инсон саломатлигини мустаҳкамлашда соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг аҳамияти катта. Бу борада сезиларли натижаларга еришиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш баробарида амалий ҳаракатларни ҳам кучайтиришимиз керак. Зеро, касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал.
«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» янги умуммиллий ҳаракати орқали биз миллатимиз саломатлигини асрашга, узоқ умр кўриш кўрсаткичлари ошишига еришамиз. Натижада улкан мақсадлар йўлида янада дадил ҳаракат қилиш имкониятларимиз кенгаяди.
Биз, тиббиёт ходимлари халқимиз соғлом ва бахтли турмуш кечиришлари учун маҳоратимиз ва меҳнатимизни аямаймиз.
Содиқжон Содиқов,
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.