Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида 5 февралдан 10 февралга қадар донорлик акцияси бўлиб ўтмоқда.
Вилоят қон қуйиш марказига ҳар куни 150 дан зиёд фуқаролар қон топшириш ниятида мурожаат қилмоқдалар. Уларда зарур текширув ва таҳлиллар ўтказилиб, соғлом деб топилган фуқароларга қон топширишга руҳсат берилмоқда.
Донор ўз қони билан бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин,-дейди вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори Ирода Мусаева.- Вилоятимизда ҳар йили 14 мингдан зиёд донорлар қон топширади. Президент қарори асосида уюштирилаётган бу каби акциялар улар сафини янада кенгайтиришга, қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёжни қоплашга хизмат қилади.