Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов ўзига бириктирилган Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди.
Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинди.
Унга кўра 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиқиб уч тоифага ажратилди. Давлатнинг эътибори ва кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга 50 нафардан номма- ном бириктирилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига бириктирилган 50 нафар ёшнинг муаммоларини бартараф қилиш бўйича йўл харита ишлаб чиқилди. Шу асосда бошқарма бошлиғи 19 апрель куни Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида мазкур ёшларнинг 15 нафари билан учрашди. Ушбу ёшлар асосан ногиронлиги сабабли рўйхатда туришади. Бошқарма бошлиғи билан мулоқотдан олдин уларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаларига асосан, шу куннинг ўзида уларга зарур бўлган тиббий хизмат кўрсатилди. Учрашув давомида ёшлардан 3 нафарига вилоят шифохоналарида қўшимча тиббий кўрик тайинланди. 2 нафарига вилоят муассасасида стационар муолажалар режалаштирилди. 6 нафарига туман тиббиёт бирлашмасининг ўзида зарур дори-дармонлар берилди.
Бошқарма бошлиғига бириктирилган ёшлар билан мулоқот давом этади. Ҳар бир муаммо манзилли бартараф қилинади.