БОШҚАРМА БОШЛИҒИГА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси!
👉 Сиз шифокорга мурожаат қилганингизда малакали тиббий хизмат кўрсатилмадими?
👉 Тиббиёт ходимлари билан боғлиқ муаммолар сизни қийнаяптими?
👉Таъмагирлик ҳолатига дуч келдингизми?
👉Имтиёзга эгасиз, аммо инобатга олинмаяптими?
Шу каби ва бошқа муаммоларга дуч келганингизда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига мурожаат қилинг.
Аҳоли мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул ва бу орқали тизимдаги тиббиёт муассасалари фаолияти юзасидан аҳоли фикрини ўрганиш ва тегишли тезкор чоралар кўриш мақсадида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи шахсий қўл телефон рақамини жамоатчиликка маълум қилади:
☎️Эндиликда вилоятимиз аҳолиси соғлиқни сақлаш тизимида дуч келаётган муаммолари ва таклифларини (+998 88) 800 66 46 рақами орқали бошқарма бошлиғига тўғридан тўғри билдиришлари мумкин.
❗️Унутманг! Соғлиқни сақлаш тизимини бирга ўзгартирамиз!