Умумхалқ референдумида хоразмлик тиббиёт ходимлари ҳам фаол иштирок қилдилар. 12-Хоразм округи ҳудудидаги 553 та референдум участкасида зарур дори-дармонлар билан таъминланган тиббиёт хоналари ташкил қилинди. Уларга бириктирилган тиббиёт ходимлари референдумда овоз бериш учун келган фуқаролар хизматида бўлдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов кун давомида бир неча референдум участкаларида бўлиб, тиббиёт хоналари фаолияти билан танишди ва референдумда овоз берди.