Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. 412 шифо ўрнига мўлжалланган ушбу марказда 140 нафар шифокор, 800 нафардан зиёд ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари меҳнат қилади. Ўтган йил марказ биноларининг бир қисми 3 млдр. 107 млн. сўм маблағ сарфланиб реконструкция қилинди. 2022 йил давомида тиббиёт марказининг бўлимларида 15 минг нафардан зиёд беморлар стационар шароитда ётиб даволанди, 51 минг нафар фуқаро поликлиникада тиббий кўрикдан ўтказилиб, амбулатор ёрдам кўрсатилди.
Вилоят ҳокими шифо масканида яратилган шароитларни кўздан кечирди, марказ ҳудудида ташкил қилинган ижтимоий дорихонадаги дори-дармонлар нархи билан қизиқди, беморлар билан суҳбатлашди. Марказда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, беморлар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати