ШИФОКОРЛАР УРУШ ҚАТНАШЧИСИ ХОНАДОНИДА
9 май- хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бир қатор тадбирлар белгиланган.
Бугун Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жасур Жуманиёзов бошчилигида туманнинг тор соҳа мутахассислари Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласида яшовчи Амин ота Матниёзов хонадонида бўлдилар.
Амин ота юз ёшда. Ҳаётининг ёшлик йилларини Ватан учун, тинчлик учун курашга сарфлаган отахон эндиликда кексалик гаштини сурмоқда. Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси терапевт, неврпатолог, кардиолог, уролог ва оила шифокорлари тамонидан отахон чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди. Лаборатория, ЭКГ ва УТТ таҳлиллари қилинди. Отахон бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.
-Давлатимизнинг эътиборидан ниҳоятда мамнунмиз. Бизга кўрсатилаётган ғамхўрликлар кўлами йилдан йилга ошиб бормоқда. Шундай гўзал диёримизга кўз тегмасин, мамлакатимиз равнақ топаверсин,-дея дуо қилди Амин ота.
ШИФОКОРЛАР УРУШ ҚАТНАШЧИСИ ХОНАДОНИДА
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- ШИФОКОРЛАР УРУШ...