Бугун Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов узоқ йиллар соҳада самарали меҳнат қилиб, вилоят соғлиқни сақлаш тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатди. Устозларга бошқарма совғалари тақдим қилинди.