Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ҳамкорлигида Ҳиндистоннинг кўп тармоқли Аполло медижоурон клиникаси билан тузилган меморандум асосида семинар тренинг ташкил қилинди.
Семинарда ҳамкор ташкилотлар етакчи мутахассислари, вилоятимиз шифокорлари иштирок этдилар. Семинар тренинг давомида жигар сурункали вирусли касалликлар клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва жигар транспланцияси тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Ҳиндистонлик ва республика тиббиёт маркази мутахассислари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил қилинди.