Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини, стандартлар ва клиник протоколлар ижросини назорат қилиш бошқармаси Хоразм вилоят бўлими томонидан вилоятдаги даволаш профилактика муассасалари мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни бўлим бошлиғи Алланазар Алланазаров олиб борди.
Даволаш профилактика муассасаси фаолияти учун зарур бўлган меъёрий хужжатлар (буйруқлар, низом, даволаш стандартлари, клиник протоколлар, йиллик иш режа, жамоат шартномаси, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва ҳ.к.) мавжудлиги ва ижроси, доимий фаолиятдаги ҳайъатнинг ва шифохона инфекцион назорат комиссиясининг иш фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги ва самарадорлиги, тиббий ҳужжатларнинг юритилиш ҳолати бўйича мухокама қилинди. Тиббиёт муассасаларига амалдаги меъёрий хужжатлар юзасидан олиб бориладиган ишларни тўғри йўлга қўйилишида тушунтириш ва амалий ёрдам берилди.
Кўрилган масалалар юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ОШИРИШ — ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР...