ҲАМШИРАЛАР КУНИ КЕНГ ТАНТАНА ҚИЛИНДИ
Вилоят драма театрида халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилоят ҳокимлиги, қатор бошқармалар, жамоат ташкилотлари вакиллари, вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган тажрибали, эл ҳурматига сазовор бўлган фахрийлар ва ҳамширалар иштирок этдилар.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Муроджон Ачилов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширлаётган ислоҳотлар, тиббиётдаги янгиланишлар, соғлиқни сақлаш тизимида ўрта тиббиёт ходимларининг ўрни ҳақида гапирдилар.
Ҳамширалар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойилари Хоразм вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, соҳа ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳамда ҳамширалар асоссоцияси Хоразм вилоят бўлимининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати