Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган “Ўсмаларни ташхислаш ва даволашда замонавий технологиялар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси онколог ва радиологларнинг XIX Конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференцияни Соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва РИОваРИАТМ директори М.Н.Тилляшайхов очиб берди. Ушбу Конгрессда 250 га яқин делегатлар иштирок этмоқда. Улар орасида дунёнинг Ҳиндистон, Корея Республикаси, Туркия, Миср, Россия федерацияси, Буюк Британия, Қирғизистон каби 20 дан ортиқ давлатидан вакиллар бор. Конференцияда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов иштирок этди ва ўз сўзида кун тартибидаги масаланинг ниҳоятда долзарблигини эътироф қилиб, анжуман ишида муваффақият тилади.