Вилоятимизда тор соҳа мутахассислари жамиятлари ташкил қилинмоқда. Мақсад ҳар бир йўналишдаги долзарб вазифаларни мутахассислар иштирокида таҳлил қилишдир. Бугун Оролбўйи минтақаси кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида вилоят кардиологлари жамияти биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С. Содиқов иштирок этди.
Кардиологлар жамияти йиғилишида шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари амбулатор хизмат ва бирламчи тизим бўйича масъуллари, оилавий поликлиникалар мудирлари иштирок этдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Юрак –қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг вилоятдаги ижроси танқиидий таҳлил қилинди.
Бошқарма бошлиғи Президент қарори асосида юрак- қон томир касалликларини бирламчи босқичларда аниқлаш мақсадида 40 ёшдан ошган фуқароларни скрининг текширувларидан ўтказиш йўлга қўйилганлиги, , чуқурлаштирилган кўриклар натижасида кўплаб касалликлар биринчи босқичларда аниқланиб, даволаш чоралари кўрилаётгани айтиб ўтилди.
Шу билан бирга олдда турган долзарб вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоятда юрак-қон томир тизими касалликлари профилактикасини кучайтириш, даволашнинг янги ва замонавий методларини амалга татбиқ қилиш, бу юзадан илмий изланишлар олиб бориш, маҳаллий шароитда юрак- қон томир касалликларига қарши курашиш тажрибасини шакллантириш борасида тизимли ишлар олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Бундан кейин ҳар бир йўналишда жамиятларда график асосида долзарб вазифалар таҳлил қилиниб, муаммоларга ечим топиш тизимли йўлга қўйилади.
КАРДИОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- КАРДИОЛОГИЯНИНГ...