Ёшлар саломатлиги ойлиги доирасидаги навбатдаги акция Қўшкўпир туманида бўлиб ўтди.
Эрта тонгдан туман кўп тармоқли марказий поликлиника биноси 14-30 ёшдаги ёшлар билан гавжум бўлди. Уларнинг аксарияти “қизил тоифа”га кирувчи ногиронлиги бўлган, сурункали касалликлар билан рўйхатга туришади.
Вилоят тиббиёт марказлари малакали мутахассислари ва туман шифокорлари ёшларни зарур тиббий кўриклардан ўтказдилар. Кўрик натижаларига кўра, касаллик аниқланган, шунингдек “қизил тоифа”даги ёшларга амбулатор ва стационар шароитларда зарур муолажалар тавсия қилинди. Туман, вилоят ва республика кесимида амалга оширилиши керак бўлган соғломлаштириш тадбирлари, ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик амалиётлари белгиланди.