Ёшларнинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганиш ҳамда саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Ваисова ўзига бириктирилган 50 нафар ёшлар билан учрашди. Ҳар бир ёш билан алоҳида мулоқот қилиниб, уларнинг дил сўзлари ёзиб олинди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш, амалий кўмак бериш чоралари кўрилди.
Туманда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” доирасидаги тиббий кўриклар ҳам ёш авлод вакилларининг фаол иштирокида ўтмоқда.
-Туманимизда 18-30 ёшгача бўлган аҳоли 17 365 нафарни ташкил қилади. Профиликтик кўриклардан мақсадимиз уларда сурункали касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, асоратларнинг олдини олишдир. Бу жараёнда “қизил тоифа” га кирувчи ногиронлиги бўлган, дипсансер назоратида турувчи ёшлар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Касаллик аниқланган ёшларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда,-дейди Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Ваисова.