“Китоб ҳар кандай билимнинг жони ва юраги, ҳарқандай фаннинг ибтидосидир” дейди файласуф. Дарҳақиқат, китоб барча илмлар учун очилган эшикдир.
Бугун тиббиётни жадал ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган даврда шифокор ва ҳамшираларнинг ўз устларида ишлашлари, билим ва маҳоратларини ошириб боришлари муҳим саналади.
Давр талабига мос равишда Хоразм вилояти илмий тиббиёт кутубхонаси ходимлари томонидан ташкил қилинган навбатдаги китоблар кўргазмасида Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари, Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Урганч филиали ўқитувчилари ва марказда малака ошираётган ҳамширалар иштирок этдилар.
Китоблар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.