Хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтмоқда. Халқаро форум доирасида германиялик ҳамкорлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббий олий таълим муассасалари ўртасида қатор меморандум ва шартномалар имзоланди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали «Helios Klinikum Northein» До Аксель Рихтер онкология клиникаси билан клиник, илмий ва таьлим йўналишлари бўйича меморандум имзоланди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати