30-май куни Урганчдаги “Ёшлик” спорт мажмуасида тиббиёт ходимлари ўртасида «Ассалом тонг» соғломлаштириш машқлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги кубогининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақаларда 17 жамоа таркибида 200 дан зиёд тиббиёт ходимлари ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ўзбек жанг санъати” федерацияси, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақа натижаларига кўра Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси жамоаси биринчи, Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси иккинчи, вилоят тери таносил касалликлари диспансери ва Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси жамоалари учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар кубок ва диплом, эсталик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган жамоалар номинациялар соҳиби бўлдилар.
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати