1 июнь –халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бир қатор акциялар ташкил қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Санжарбек Турсунов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бу ерда муолажа олаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбатлашдилар. Болажонларга бир қатор совғалар, шу жумаладан соғлиқни сақлаш вазири номидан велосипедлар такдим қилинди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.