Гурлан туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган “Олға” маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Унда вилоят даволаш-профилактика муассасаларидан 12 нафар малакали мутахассислар билан биргаликда туман тиббиёт муассасаларидаги тиббий бригада ва маҳаллий тиббиёт ходимлари 517 нафар аҳолини кўрикдан ўтказди.
Тиббий кўрик натижасига кўра, 311 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланди, шундан 278 нафарига амбулатор муолажалар тавсия этилди, 33 нафар эҳтиёжманд беморларга стационар шароитда саломатлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланмалар берилди. Шунингдек, махсус офтальмомобил, мамографик текширув автобусларида 97 нафар аҳоли текширувлардан ўтказилди.
Тадбир давомида “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”, ”Саломатлик майдончалари” ташкил этилди. Махсус тайёрланган кубарик саволномаси орқали 57 нафар аҳолини овқатланиш характерлари баҳоланди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.