Хабар берганимиздек, Ўзбекистон- Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида ҳар томонлама манфаатли меморандумлар имзоланди.
Жумладан, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали Қозон давлат тиббиёт университети билан икки томонлама ўқув, илмий ва амалий йўналишлар бўйича келишувга эришди.
Бундан ташқари, Россиянинг яна бир қатор муассасалари билан тиббиётнинг эндоскопия, юз жағ жарроҳлиги,эндокринология,онкология,урология, перинатал ёрдам, педиатрия, бирламчи тиббиёт тизимлари бўйича ҳамкорлик қилиш, кадрлар малакасини ошириш, юқори технологик амалиётларни татбиқ қилиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида меморандумлар имзоланди.