Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан чекка қишлоқларда тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Навбатдаги манзил Шовот тумани Эшонқалъа маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Маҳаллада 817 хонадонда 4 445 нафар аҳоли яшайди. Улардан 2 181 нафари аёллар, 2 264 нафари эркаклардир. Албатта, чекка ҳудуд аҳолиси саломатлиги эътибордан четда эмас. Куни кеча маҳаллада вилоят даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинган 18 нафар малакали мутахассислар, шунингдек, туман тиббиёт муассасаларидаги тиббий бригада ва маҳаллий тиббиёт ходимлари иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. Жами 465 нафар аҳоли тиббий текширувдан ўтказилди. Шундан 40 ёш ва ундан катта аҳоли 211 нафарни, 18-30 ёш аҳоли 108 нафарни ва 0-18 ёшгача бўлган болалар 146 нафарни ташкил қилди. Кўрик натижасига кўра, 272 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, шундан 252 нафар беморларга амбулатор муолажалар тавсия этилди, Вилоят муассасаларига 9 нафар беморга ва туман шифохонасига 11 нафар эҳтиёжманд беморларга саломатлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.
Махсус офтальмомобил, маммографик текширув автобусларида 43 нафар аҳоли текширувлардан ўтказилди.
Тадбир давомида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”, ”Саломатлик майдончалари” ташкил этилди. Махсус тайёрланган кубарик саволномаси орқали 74 нафар аҳолини овқатланиш характерлари баҳоланди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Ёшлар саломатлиги ойлиги” доирасида 108 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик натижаларига асосан, 15 нафар ёшларда турли касалликлар аниқланди, уларнинг 13 нафарига амбулатор ҳамда 2 нафарига стационар шароитда даволаниш тавсия қилинди.