Хива тумани Шайх Нажмиддин Кубро МФЙда ташкил қилинган аҳолининг профилактик тиббий кўригида 472 нафар аҳоли тиббий текширувдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, 264 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, шундан 234 нафар беморларга амбулатор муолажалар тавсия этилди, Вилоят муассасаларига 7 нафар беморга ва туман шифохонасига 23 нафар эҳтиёжманд беморларга саломатлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.
Махсус офтальмомобил, мамографик текширув автобусларида
37 нафар аҳоли текширувлардан ўтказилди.
Тадбир давомида “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”, ”Саломатлик майдончалари” ташкил этилди. Махсус кубарик саволномаси орқали 68 нафар аҳолини овқатланиш характерлари баҳоланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Ёшлар саломатлиги ойлиги” доирасида 92 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди. 12 нафар ёшларда турли касалликлар аниқланди ва 11 нафарига амбулатор ҳамда 1 нафарига стационар даволаниш тавсия қилинди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати