Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда илк бор “Диспансер назоратида турган ҳамда ногиронлиги бўлган болалар саломатлиги ойлиги” ўтказилмоқда.
Акция вилоятимиз тиббиёт муассасаларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилинмоқда. Қўшкўпир туманида ўтказилган акция давомида 750 дан зиёд болалар иштирок этдилар. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази малакали мутахассислари, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан улардан 410 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг аксарияти сурункали касалликлар билан рўйхатда турган, ногиронлиги бўлган болалардир. Тиббий кўриклар давомида 359 нафарида турли касалликлар қайд қилиниб, улардан 347 нафарига амбулатор, 12 нафарига стационар ёрдам кўрсатилди.
Акция давомида ногиронлиги бўлган болаларни соғломлаштириш чоралари кўрилди. Бепул дори-дармонлар тарқатилди. Ёш оналарга болаларни тўғри парвариш қилиш, ёз мавсумида юқумли касалликлардан асраш борасида тавсиялар берилди.