21 июн куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. Умидбек Абдуллаев республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида бўлиб, беморларга кўрсатилаётган шошилинч тиббий ёрдам сифати билан танишдилар. Мутасаддилар Муассасага оғир аҳволда олиб келинган, жарроҳлик амалиёти ўтказилган, жонлантириш бўлимида муолажа олаётган беморлар билан суҳбатлашдилар. Улардан ҳол-аҳвол сўраб, оиласи бағрига сиҳат-саломат қайтишларини тиладилар.