Хабар берганимиздек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов чекка ҳудудларда бўлиб, сайёр қабуллар ўтказмоқда. Аҳамиятли жиҳати, ушбу сайёр қабулларга вилоят тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва шифокорлари ҳам жалб қилиниб, аҳолига бир вақтнинг ўзида тиббий кўриклардан ҳам ўтиш имконияти яратилмоқда. Бугун Гурлан туманининг “Ватанпарвар” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ва тиббий кўрик ташкил қилинди.