Вилоят ҳокимлигида Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2023 йилдаги фаолияти ва 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси бўйича тақдимот ўтказилди.
Тақдимотда 2026 йилда ташкил этилганига 100 йил тўладиган ушбу тиббиёт марказининг бугунги фаолияти, муаммолари ва ривожланиш йўналишлари тўғрисида маълумот берилди. Марказ фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурдан биноларни таъмирлаш, замонавий тиббий-диагностика жиҳозларини сотиб олиш, етакчи хорижий клиникаларда кадрлар малакасини ошириш, юқори технологиялар ёрдамида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиётлари улушини кўпайтириш масалалари ўрин олган.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати