ОИТСга қарши тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Вилоят ОИТСга қарши кураш марказида ташкил қилинган мобил лаборатория ва тарғибот гуруҳи томонидан Хонқа ТТБ билан ҳамкорликда Хонқа тумани Навхос қишлоғи 49-сон ОП ҳудудида акция ва тарғибот ишлари олиб борилди. Акция давомида мобил лаборатория томонидан қон орқали юқувчи ОИВ инфекцияси, гепатитнинг В ва С турлари, захм касалликларига аҳоли ихтиёрий, аноним тарзда экспресс тест усулида бепул равишда текширилди. 49-сон ОПга қарашли маҳаллалардаги оилаларда индивидуал тарзда, шунингдек, гўзаллик салонлари, тикувчилик цехи ва аҳоли гавжум жойларда ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маъруза ва суҳбатлар ўтказилди.