Сайёр қабул: 30 дан зиёд муаммолар ечим топди
Бугун Урганч туманида вилоят ҳокими, бир қатор бошқармалар ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари иштирокида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов саломатлигида муаммолари бор, тиббий хизматга эҳтиёжи ва ногиронлиги бўлган 30 дан зиёд фуқароларни қабул қилди. Мурожаатчилар имтиёзли даволаниш учун йўлланма олишда, ногиронлик белгилатиш учун тиббий кўриклардан ўтишда, жарроҳлик амалиётлари ўтказишда, дори-дармон олишда ва бошқа масалаларда бошқарма бошлиғидан ёрдам сўрадилар. Мурожаатларнинг аксарияти бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб, жойида ҳал қилинди.