Урганч шаҳридаги 2-сон оилавий поликлиникада “БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ ОЙЛИГИ” доирасида тиббий кўриклар ташкил қилинди.
Акция 1200 дан зиёд болалар иштирок этдилар. Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва 2- сон ОП ходимлари томонидан уларнинг 1095 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.Кўрикдан ўтказилганларнинг аксарияти сурункали касалликлар билан рўйхатда турган, ногиронлиги бўлган болалардир. Тиббий кўриклар давомида 492 нафар болаларда турли касалликлар қайд қилиниб,улардан 482 нафарига амбулатор,10 нафарига стационар ёрдам кўрсатилди.
Акция давомида ногиронлиги бўлган болаларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.Бепул дори-дармонлар тарқатилди.Ёш оналарга болаларни тўғри парвариш қилиш,ёз мавсумида юқумли касалликлардан асраш борасида тавсиялар берилди.