Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Ваисованинг аҳоли орасида соғлиқни сақлаш соҳасига оид муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга доир навбатдаги сайёр қабули Янгибозор тумани Жайҳун маҳалласида ташкил қилинди. Сайёр қабулда 78 нафар фуқаро иштирок этди. Улар соҳага доир 23 та масала бўйича мурожаат қилдилар. Уларнинг 7 тасида вилоят муассасаларида даволаниш учун ордер ажратиш, 6 тасида дори — дармон ажратиш, 4 тасида ногиронлик тайинлаш, 5 тасида даволанишда амалий ёрдам бериш сўралди. Муаммолар зарур мутахассисларни жалб қилган ҳолда, шунингдек баъзи масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва қонуний ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.