Бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. Умидбек Абдуллаев Хива тумани тиббиёт бирлашмасида беморлар ва уларнинг яқинларига яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Стационар муолажа олаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Улар билан мулоқотда бўлиб, кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳақидаги фикрларини, таклифларини ўрганди. Билдирилган фикрлар асосида мутасаддиларга шарт-шароитларни янада яхшилаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.