Аҳолини тиббий хизматдан рози қилишни мақсад қилган Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмад Каримовнинг навбатдаги сайёр қабули туманнинг “Зиёкор” ва “Навбир ёп” маҳаллаларида бўлиб ўтди. Сайёр қабулга тиббий хизмат ва тор соҳа мутахассислари маслаҳатига муҳтож аҳоли ташриф буюрди ва 25 дан ортиқ турли муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.
Шунингдек, аҳолига тиббий хизматни янада яқинлаштириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмиш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил қилинди.Тиббий кўрикда 593 нафар аҳоли тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтказилиб, 5 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида статционар шароитда даволаниши учун йўлланма берилди. 256 нафар касаллик аниқланган фуқароларга керакли тавиялар бериб, амбулатор шароитда даволанишга йўналтирилди.
БИРЛАШМА БОШЛИҒИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- БИРЛАШМА БОШЛИҒИНИНГ...