Бугун юртимизда ҳеч бир соҳа вакиллари эътибордан четда қолаётгани йўқ. Хусусан келажагимиз эгалари бўлмиш ёш авлодга ўзининг билими, солоҳияти-ю соғлиғини аямасдан таълим- тарбия бераётган устоз- мураббийлар ҳам.
Гурлан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” доирасида юзлаб соҳа вакиллари ва уларнинг оила аъзолари бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнларига туман ва вилоят даволаш профилактика муассасаларининг тор соҳа мутахассислари жалб қилинди.
Замонавий диагностик текширув усулларидан кенг фойдаланилган ҳолда ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра, касаллик аниқланган беморлар мутахассис хулосалари асосида амбулатор ва стационар шароитларда даволаниш учун йўналтирилди.