30 июль куни соат 22:00 ларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. Умидбек Абдуллаев Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси қабул департамент бўлимида бўлиб, тунги навбатчилик қандай йўлга қўйилгани билан танишди.
Бу ерда беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори-дармон таъминоти, беморларнинг тиббиёт ходимларидан розилиги ўрганилди. Беморлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаатлари, эътироф ва эътирозлари тингланди. Ушбу мулоқотлар асосида туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.