Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ҳамкорлигида 28 июль — Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни муносабати билан вилоятда вирусли гепатит касалликларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори З. Мадримов, санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш. Отажанов ҳудудда вирусли гепатит касаллигига қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилганлиги, вирусли гепатит касалликларини профилактикаси долзарб масала бўлиб қолаётганлигини гапириб ўтдилар.
ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.