Ихтисослашган хизматларни аҳолига яқинлаштириш, касалликларни бирламчи босқичларда аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида чекка ҳудудларда тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.
Янгиариқ тумани Кўриктом қишлоғи Ширшоли маҳалласида ўтказилган кўрикда 192 нафар фукаро тиббий текширувлардан ўтказилди. Кўрик натижаларига кўра 5 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволаниш учун йўлланма берилди ва керакли дори- дармонлар билан таъминланди.