Хабар берганимиздек, “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023″ мусобақаларининг республика босқичи якунланди.
Мусобақаларда вилоятимиз тиббиёт ходимлари фаол иштирок этдилар.
Натижаларига кўра, Хива туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ҳилола Салаева стол тенниси тури бўйича ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиали жамоаси мини футбол баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади.
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий амалий- тиббиёт марказининг Хоразм вилоят минтақавий филиали ташкилий услубий бўлим шифокори Комилжон Авазов ва Урганч туман тиббиёт бирлашмаси 26-сон оилавий поликлиникаси ҳамшираси Феруза Зарипова шахмат тури бўйича учинчи ўринга сазовор бўлдилар.
Ғолибларни табриклаймиз!