Бугунги кунда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, қандли диабетнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш мақсадида мунтазам равишда скрининг текширувлари ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Янгиариқ туманининг чекка қишлоқларида ташкил қилинди. Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ Хоразм филиали мутахассислари ва “Адолат” социал демократик партияси ҳамкорлигида 40 ёшдан ошган аҳоли скрининг текширувлардан ўтказилди. Қондаги қанд миқдори юқори бўлган инсонлар қайта текширувларга таклиф қилинди. Соғлом тумуш тарзига доир тарғибот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, филиал томонидан 14 ноябрь- Халқаро диабетга қарши кураш куни муносабати билан вилоятимизда диабетга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда болалар руҳиятини кўтарувчи куй-қўшиқлар янгради. Ташкилотчилар томонидан болаларга совғалар улашилди.