Хабар берганимиздек, Минск шаҳри Беларусь — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш анжуманига мезбонлик қилди.
Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш тузилмалари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, соҳа олий ўқув юртлари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича 100 дан ортиқ меморандум ва келишувлар имзоланди. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам янги даволаш методларини фаолиятга татбиқ қилиш, ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ бир қанча келишувларга эришилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати