Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тизимдаги даволаш профилактика-муассасалари атрофларига кузги-қишки гуллар экилиб, юртимиз ободлигини таъминлаш борасида олиб борилган хайрли ишлар Хоразм вилояти ҳокими томонидан муносиб эътироф қилинди.
Урганч шаҳридаги ташкилотлар ўртасида ўтказилган гулзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларидаги фаол иштироки ҳамда II ўринни олганлиги учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқов Хоразм вилояти ҳокимлиги фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ўртасида ўтказилган гулзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этиб, биринчи ўринга созовор бўлган Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Ваисова, иккинчи ўрини эгаллаган Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимбой Матқурбонов, учинчи ўрин соҳиби бўлган Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жасур Жуманиёзов Хоразм вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Эътироф муборак бўлсин!
МУНОСИБ ЭЪТИРОФ ҚИЛИНДИ
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- МУНОСИБ ЭЪТИРОФ...