Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётларини сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Кеча РИОваРИАТМ Хоразм филиали етакчи мутахассислари иштирокида Боғот туман тиббиёт бирлашмасида биринчи марта «лапароскопик гистерэктомия» юқори технологик жарроҳлик амалиёти бажарилди. Ушбу амалиёт вилоят филиалида бир неча йиллардан бери муваффақиятли қўлланилиб келинади.
Боғот тумани Нурафшон шаҳарчасида яшовчи 1983 йилда туғилган С. У.га «Бачадон эндометрий полипи, асорати: қон кетиши» саратон олди касаллиги ташхиси қўйилди. Филиал директори Тоҳир Полвонов бошчилигида марказ малакали мутахассислари иштирокида амалиёт муваффақиятли ўтказилди ва аёл соғлом ҳаётга қайтарилди.