Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани тиббиёт бирлашмасида рағбатлантириш пуллари тўланишида ноҳақликка йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, коррупция ҳолатлари юз берганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ушбу хабарларда келтирилган ҳолатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тегишли тартибда ўрганилди.
Ўрганиш натижалари бошқарма бошлиғи иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилинди. Ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т. К. вазифасидан озод қилинди. Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига муассасада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати