Ижтимоий тармоқларда “Гипократ касамини ичиб узини мажбуриятини бажармайдиган маст холати аломатлари бор” мазмунида хабар тарқалди. Унда Боғот тумани поликлиникаси ЭКГ врачи иш пайтида спиртли ичимлик ичгани айтилган.
Ушбу хабарда келтирилган ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилди. Ўрганиш натижалари асосида Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Х. С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига ходимларнинг ички меҳнат тартиб қоидаларига, касб этикаси ва деонтологиясига риоя қилишларини назорат қилиш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати