Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида мини футбол бўйича “Шифокорлар лигаси -2024” мусобақасига старт берилди.
Бугун “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақаларнинг очилиш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жуманазар Қурбонов сўзга чиқиб, шифокорлик касби жисмоний ва руҳий тетиклик талаб қилишини, бунда спортнинг ўрни катталигини эътироф қилди. Барча иштирокчиларга омад тилади.
Мусобақалар натижалари ҳақида қўшимча ахборот берилади.