Please activate some Widgets Or disable it from theme option

Кеча Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 июлдаги «Аҳоли орасида профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ва патронажни амалга оширишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» ги буйруғи асосида туманда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Умидбек Абдуллаев олиб борди. Унда вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари, КТМП,ОП ва ОШП мудирлари, тиббий бригадалар ходимлари қатнашдилар.
Йиғилишда эндокринология, кардиология, онкология, фтизиатрия, болалар касалликлари йўналишларида туманда ўтказилаётган скрининг дастурлари бориши тўғрисида вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари тақдимот қилдилар, йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар тўғрисида тўхталдилар. Масъулларга камчиликларни бартараф қилиш бўйича топшириқлар берилди.