Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажрилди.
Вилоятимизда трансплантология соҳасини янада ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда хорижнинг ва республиканинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда. Эндиликда ВКТТМ торакал хирургия бўлими ва Ўзбекистон миллий тиббиёт маркази трансплантология бўлими билан ҳам ҳамкорлик йўлга кўйилди.
Миллий тиббиёт маркази трансплантология бўлим раҳбари Жасурбек Сабиров билан биргаликда вилоят маркази малакали жарроҳлари томонидан 2 та беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди. Ҳозирда ҳар икки бемор ва донорнинг соғлиғи яхши.