Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқовнинг 9 май –хотира ва қадрлаш куни муносабати билан
ТАБРИГИ
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Қадрли юртдошлар!
Бугун халқимиз хотира ва қадрлаш кунини кенг тантана қилмоқда. Бу кун ҳар биримиз учун ёрқин ва армонли хотираларни ёдга солади. Ҳар биримизнинг хотирлашга арзигулик азиз инсонларимиз бор. улар ҳақига қилинган қуръон тиловатлари қабул бўлсин! Ўтганларнинг руҳлари шод бўлсин!
Мамлакатимизда инсон қадри барча нарсадан улуғ саналади. Фидойи меҳнатлар ҳеч қачон унутилмайди. Аксинча, йиллар ўтгани сайин тиллардан тилларга, диллардан дилларга кўчиб, қадри ошаверади. Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йилга “ Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилиши ҳам ҳар бир инсон эътибор ва эъзозда эканлигидан далолатдир.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшган марҳум тиббиёт ходимлари номлари ҳамиша қалбимизда. Уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳар доим ёш тиббиёт ходимларига ибрат қилиб кўрсатамиз.
Шу билан бирга, соҳада самарали меҳнат қилган, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, замонавий даволаш методларини амалиётга татбиқ қилиш орқали тиббиёт ривожини таъминлаган, эндиликда кексалик гаштини сураётган устозларимизни ҳар қанча қадрласак арзийди. Улардан ўрганадиганимиз кўп.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси соҳада фаолият кўрсатган марҳум шифокорларнинг барчасини ёд олишга ҳаракат қилдик. Устоз шифокорлар хонадонларида бўлдик. Кўпчилиги тиббиёт муассасаларига таклиф қилинди. Бу каби тадбирларимиз давом этади.
Азиз юртдощлар, қадрли ҳамкасблар!
Хотира ва қадрлаш куни билан самимий муборакбод этаман! Қадрингиз мудом баланд бўлсин! Яхшилик, меҳр-оқибат ҳар биримизнинг ҳаётимизда кенг ўрин олсин! Барчанинг хонадонида яхши кунлар бўлсин!
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Содиқжон Содиқовнинг 9 май –хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ТАБРИГИ
- Bosh Sahifa
- Yangiliklar
- Хоразм вилояти...