МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора — тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2023 йил- “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан вилоятдаги барча (давлат ва нодавлат сектори) даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган жамоалар ўртасида мини футбол бўйича вилоят турнири ўтказилди.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С. Содиқов, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Р.Юлдашев ва бошқалар сўзга чиқиб, шифокорлик касби жисмоний ва руҳий тетиклик талаб қилишини, бунда спортнинг ўрнини эътироф қилдилар.
Турнирда 22 та жамоа қура натижалари асосида 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда беллашдилар.
Биринчи ўрин ТТА Урганч филиали , иккинчи ўрин Республика тез тиббий ёрдам маркази Хоразм филиали, учинчи ўрин Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси жамоасига насиб қилди.
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати